Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд “Москва” крейсерига қилинган ҳужумда 20 киши ҳалок бўлганини тан олди
Москвадаги 2-ғарбий округ ҳарбий суди пайшанба куни, 22 январда 2022 йил апрелида “Москва” крейсери чўкиши ва “Адмирал Эссен” фрегатига зарба берилиши иши бўйича ҳукм чиқарди. Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг 406-артиллерия бригадаси қўмондони Андрей Шубин халқаро терроризм моддаси бўйича сиртдан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди.
Фото: Getty images
Суд матбуот баёнотига кўра, “Москва” крейсерига ҳужум вақтида экипажнинг 20 аъзоси ҳалок бўлган, яна 24 киши яраланган, 8 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Суд матбуот хизмати хабарида айтилганидек, денгизчиларнинг ҳалок бўлиши портлаш, ёнғин ва тутунланиш оқибатида содир бўлган, шу жумладан, кемани сақлаб қолиш (яроқлилигини таъминлаш) учун кураш жараёнида ҳам — бу кураш 6 соатдан ортиқ давом этган.
“Медиазона” таъкидлаганидек, ушбу маълумотлар келтирилган пресс-релиз эълон қилинганидан кўп ўтмай суд сайтидан ўчириб ташланган. Ўша хабарда “Адмирал Эссен” фрегатига зарба натижасида 1 киши яралангани ҳам кўрсатилган эди.
Бунгача Россия расмийлари “Москва” крейсерида ҳалок бўлганлар сони ҳақида расмий маълумот эълон қилмаган.
Ҳодисадан кейин Россия Мудофаа вазирлиги крейсер ўқ-дорилар детонациясига сабаб бўлган ёнғин натижасида чўкканини билдирган эди.
Украина манбалари эса кема “Нептун” туридаги иккита кемаларга қарши ракета билан уриб туширилганини айтган.
2022 йил кузида Севастополдаги суд ҳарбий қисм қўмондони ва ота-оналар аризалари асосида “Москва”да хизмат қилган 17 денгизчини ҳалок бўлган деб топган эди. Улардан айримлари муддатли ҳарбий хизматчилар бўлган.
Мавзуга оид
16:55
“Жангда ўлаётган ҳамюртларимиз жуда кўп” — Украинадаги урушдан қочишга муваффақ бўлган йигит ҳикояси
16:47
Кая Каллас: “Жазосизлик бўлмаслиги керак” — ЕИ трибуналга 10 млн ўтказди
14:08
Германия жосуслик иши бўйича Россия ҳарбий атташеси ўринбосарини чиқариб юбормоқда
12:04