Ўзбекистон | 08:40
10579
1 дақиқада ўқилади

Бугун 7 вилоятда кучли шамол кутилмоқда

Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда эса 22–25 м/с гача етиши мумкин.

Синоптиклар маълумотига кўра, бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди.

Айрим ҳудудларда шамол 22–25 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Фуқаролардан эҳтиёт чораларига амал қилиш, енгил конструкцияли буюмлар ва реклама баннерларидан узоқроқ юриш, транспорт ҳаракатида эҳтиёткор бўлиш сўралади.

Зарур ҳолатларда тегишли хизматларга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид