Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
Бугун Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
Фото: Kun.uz
Тавсияларга кўра, аҳоли:
- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ҳамда ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиши;
- кўчада дарахт ва электр устунлари тагида турмаслиги;
- кўп қаватли уйлар балконларида, дераза токчаларида ва ташқи ҳудуддаги буюмларни хавфсиз жойга олиб қўйиши ёки мустаҳкамлигини текшириши;
- шамол кучайганда мустаҳкам бинолар, ер ости ўтиш йўллари ҳамда яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиши лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланиши эслатилди.
Тошкент шаҳар ФВББ автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик, хонадонларда эса газ қурилмаларини доимий назорат қилиб туришни тавсия қилди.
Фавқулодда ҳолат юз берганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Мавзуга оид
11:02 / 25.02.2026
Кучли шамол ва чанг-тўзон: қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилинди
09:55 / 25.02.2026
Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
17:16 / 24.02.2026
АҚШ шарқий соҳилида рекорд даражада қор: 5 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди
16:48 / 24.02.2026