Синоптиклар маълумотига кўра, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Мутасаддилар аҳолидан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда. Хусусан, очиқ майдонларда, қурилиш объектлари ва реклама конструкциялари яқинида эҳтиёт чораларини кўриш, автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслик тавсия этилади.

Об-ҳаводаги ўзгаришлар муносабати билан тегишли хизматлар кучайтирилган тартибда иш олиб бормоқда.