Жамият | 14:13 / 24.01.2026
1925
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллаларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 5 трлн сўм ажратилади

Маҳаллалар қиёфасини янгилаш, ҳудудларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш мақсадида «Маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва Янги Ўзбекистон қиёфасини шакллантириш»га қаратилган устувор ислоҳотлар дастури лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳа доирасида маҳаллалар ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Хусусан, қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун тадбиркорларга кредит маблағлари ажратишга жами 5 триллион сўм йўналтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш механизмини жорий этиш кўзда тутилган. Унга кўра, миллий валютада олинган кредитлар бўйича фоизнинг 10 фоизгача, хорижий валютада эса 4 фоизгача бўлган қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қоплаб берилади.

Мазкур ташаббус маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид