Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қор бўрони сабабли 10 мингдан ортиқ рейс бекор қилинди
Ноқулай об-ҳаво оқибатида 18 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган, 18та штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Фото: AP
АҚШда қор бўрони боис 10 мингдан ортиқ рейс бекор қилинди, деб хабар берди Fox News телеканали. Бўрон мамлакатнинг аксарият қисмини қамраб олиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.
Fox News хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво оқибатида 18 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган, 18та штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Миллий метеорология хизмати кучли қор ёғиши ва шарқий Техасдан Шимолий Каролинага қадар музламалар вужудга келишини прогноз қилмоқда.
Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги 250 минг порция егулик, 400 минг литр ичимлик суви ва 30та генератор тайёрлаб қўйди, деб хабар қилди ABC News телеканали. Хабар қилинишича, 28та шаҳарда қидирув-қутқарув гуруҳи шай ҳолатга келтирилган.
Мавзуга оид
16:46 / 18.03.2026
АҚШ авиаташувчисида ёнғин: «Gerald R. Ford» Эронга қарши урушда сафдан чиқиши мумкин
10:01 / 18.03.2026
WSJ: Россия Украинадаги уруш тажрибаси асосида Эронга ёрдам бермоқда
09:51 / 18.03.2026
Куба президенти агрессорга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини эълон қилди
22:13 / 17.03.2026