Спорт | 19:02 / 28.01.2026
3386
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади

С гуруҳининг 1-тур ўйинида Тожикистонга қарши ўйин голсиз якунланди. Гуруҳдаги яна бир ўйинда Япония 6:2 ҳисобида Австралияни енгди.

Индонезияда футзал бўйича Осиё Кубоги бошланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси C гуруҳи 1-турида Тожикистон билан ўйнади ва 0:0 ҳисобини қайд қилди. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Япония футзалчилари Австралияни 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

2-тур 30 январ куни бўлиб ўтади ва Ўзбекистон – Австралия, Тожикистон – Япония ўйинлари ўтказилади.

Осиё Кубогида 16 та миллий жамоа 4 та гуруҳга ажратилган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳларда 1- ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига чиқади. Ушбу Осиё Кубогида футзал бўйича жаҳон чемпионати йўлланмалари ўйналмайди.

Футзал бўйича Осиё Кубоги 1999 йилдан буён ўтказилмоқда. Унда фақат икки миллий жамоа ғолиб бўлган – Эрон (13 марта) ва Япония (4 марта). Ўзбекистон футзалчилари 4 марта кумуш ва 6 марта бронза медалларини қўлга киритган.

Футзал бўйича Осиё Кубоги

28 январ, Жакарта (Индонезия)

С гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ТОЖИКИСТОН 0:0

Ўзбекистон: Шавкат Ибрагимов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Элбек Тўлқинов, Шаҳрам Фахриддинов.

Захира: Анасхон Раҳматов, Аброр Ахмедзянов, Сунатилла Жўраев, Акбар Усмонов, Хайрулло Солиҳов, Музаффар Аҳаджонов, Аббос Элмуродов, Элдор Нигматов, Самариддин Беркинов.

Тожикистон: Фируз Бекмуродов, Идрис Ёров, Баҳодир Хўжаев, Бахтиёр Солиев, Дилшод Саломов.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид