Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи бошланди
Давлат раҳбари ва рафиқасини Анқара аэропортида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси кутиб олди.


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига борди.
«Эсенбоға» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси кутиб олди.


Икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарлари ва биринчи хонимлар қисқа учрашув ўтказди. Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


29 январ куни Анқарадаги Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Музокараларда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият, гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилади.
Анқара шаҳридаги тадбирлар доирасида Хатай вилоятининг Арсуз туманида «Ўзбекистон» турар жой мажмуасининг очилиши ва Истанбулда ўзбек мактабининг қурилишини бошлашга бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади
20:57 / 29.01.2026
Мирзиёев ва Эрдўған раислигида Анқарада олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказилди
20:22 / 29.01.2026