Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» яна «Бенфика»га қарши ўйнайди. ЕЧЛ ўтиш босқичига қуръа ташланди
Жозе Моуринио бошқарувидаги лиссабонликлар жамоаси умумий гуруҳ босқичининг сўнгги турида драматик кечган баҳсда мадридликларнинг «оёғидан тортиб» қолганди.
Фото: Getty Images
Швейцариянинг Нион шаҳрида, Европа футболи уйида Чемпионлар лигасининг 2025/26 йиллар мавсуми ўтиш босқичи учун қуръа ташланди.
Бу босқичда умумий босқичда 9-дан 24-гача бўлган ўринларда қолган жамоалар қўшимча иккитадан ўйин ўтказишади. Жуфтликлар ғолиблари 1/8 финалга чиқади ва умумий босқичда кучли саккизликка кирган жамоаларга рақиб бўлишади.
Чемпионлар лигаси ўтиш босқичидаги жуфтликлар:
«Боруссия» – «Аталанта»
«Олимпиакос» – «Байер»
«Ювентус» – «Галатасарой»
«Атлетико» – «Брюгге»
«ПСЖ» – «Монако»
«Нюкасл» – «Қорабоғ»
«Реал» – «Бенфика»
«Интер» – «Будё-Глимт»

Эътиборли томони, қуръа яна «Реал» ва «Бенфика»ни ўзаро рақиб қилди: умумий гуруҳ босқичининг сўнгги турида ушбу жамоалар ўртасида кечган баҳсда португалияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган, 90+8-дақиқада урилган тўртинчи гол жамоа турнир жадвалида 24-ўринга илиниб қолишини таъминлаган, дуранг ҳисоб ҳам қониқтириши мумкин бўлган мадридликлар эса мағлубиятдан кейин кучли саккизликдан тушиб кетганди.
Бу босқичда дастлабки ўйинлар 17 ва 18 феврал кунлари, жавоб баҳслари – 24 ва 25 феврал кунларига белгиланган.
Сараланган жамоалар (умумий гуруҳ босқичида юқорироқда жойлашган ва юқоридаги рўйхатда номлари биринчи қўйилган) жавоб ўйинларини ўз уйида қабул қилади.
Ўтиш ўйинларида ғолиб бўлган жамоалар 1/8 финалга чиқади, бу босқичда уларни умумий босқичидаги дастлабки саккиз ўринни эгаллаган жамоалар («Арсенал», «Бавария», «Ливерпул», «Тоттенҳэм», «Барселона», «Челси», «Спортинг» ва «Манчестер Сити») кутмоқда. Плей-офф босқичи учун 27 феврал куни алоҳида қуръа ташланади.
Мавзуга оид
13:37 / 29.01.2026
Лиссабонда драма. Дарвозабон «Реал»га гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди
12:10 / 25.01.2026
«Сити» ғалаба қозонишни бошлади, «Реал» «Барса»ни қувиб ўтди. Кун ўйинлари
05:08 / 21.01.2026
«Сити» яна ютқазди, «Реал» 6 та гол урди. Кун ўйинлари
12:33 / 15.01.2026