Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд етакчи: 2025 йилда никоҳлар сони 267 мингдан ошди
2025 йил давомида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида жами 267 131 та никоҳ расман қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакат бўйлаб ФҲДЁ органларида 267 131 та никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Бу кўрсаткичга кўра, ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти 31,7 мингта никоҳ билан етакчилик қилган.
Иккинчи ўринни Фарғона вилояти (28,9 мингта) эгаллаган бўлса, Қашқадарё вилоятида ҳам 28,9 мингта никоҳ қайд этилган. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри (23,1 мингта), Андижон вилояти (23 мингта) ҳамда Сурхондарё вилояти (22,8 мингта) қайд этилган.
Никоҳлар сони бўйича кейинги кўрсаткичлар қуйидагича шаклланган: Наманган вилояти – 22 мингта, Тошкент вилояти – 19,1 мингта, Хоразм вилояти – 15,3 мингта, Бухоро вилояти – 14,9 мингта, Қорақалпоғистон Республикаси – 12,2 мингта, Жиззах вилояти – 11,1 мингта.
Энг паст кўрсаткичлар эса Навоий вилоятида (7,3 мингта) ва Сирдарё вилоятида (6,8 мингта) кузатилган.
Қайд этилишича, ушбу маълумотлар 2025 йил давомида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларида расман рўйхатдан ўтказилган никоҳлар асосида шакллантирилган.
Мавзуга оид
11:45
Турк капитали иштирокидаги бизнеслар: асосий улуш Тошкент шаҳрида
14:23 / 29.01.2026
Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти саноат ишлаб чиқаришда етакчи
13:42 / 29.01.2026
Янги объектлар қурилишининг қарийб ярми кичик бизнес ҳиссасига тўғри келди
12:50 / 29.01.2026