Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилди
АҚШнинг Яқин Шарқдаги марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон қуролли кучларини хавфли манёврлар қилмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Эрон Ҳўрмуз бўғозида икки кунлик ҳарбий машғулотлар ўтказади, деб хабар берди Al Jazeera телеканали.
Хабарга кўра, ҳарбий машғулотларда жанговар ўқ отишлар амалга оширилади.
Машғулотларда мамлакатнинг қайси куч ва воситалари иштирок этиши маълум қилинмаган.
АҚШнинг Яқин Шарқдаги марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон қуролли кучларини хавфли манёврлар қилмаслик ҳақида огоҳлантирди.
"CENTCOM Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини эълон қилинган ҳарбий-денгиз машғулотларини халқаро денгиз маконидаги кемаларнинг эркин ҳаракатланишига хавф солмаган ҳолда ўтказишга чақиради", - дейилади қўмондонлик баёнотида.
Қўмондонликнинг таъкидлашича, "Америка қўшинлари, минтақавий ҳамкорлар ёки тижорат кемалари яқинидаги хавфли ва нопрофессионал ҳаракатлар тўқнашув, эскалация ёки беқарорлик хавфини кучайтиради".
CNN нашрининг Оқ уйга яқин манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга зарба бериш вариантларини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий вариантлар орасида ҳукумат ва кучишлатар тузилмаларнинг намойишларни шафқатсизларча бостиришга масъул бўлган раҳбарларини ўлдириш, шунингдек, ядровий объектлар ҳамда давлат муассасалари биноларига зарбалар бериш бор.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026