Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди
Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли-яйлов ҳамда дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича икки нафар ўринбосари тайинланди. Икки раҳбар ҳам бунга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тизимида фаолият юритган.
Қайд этилишича, Юсупов Баҳром Музаффарович Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу йўналиш доирасида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, туризм ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, яйловлардан самарали фойдаланиш ҳамда савдо алоқаларини кенгайтиришга қаратилган ишлар амалга оширилиши кутилмоқда.
Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Шунингдек, Эгамов Бекзод Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Мазкур лавозим доирасида саноат зоналарини ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш каби вазифалар устувор ҳисобланади.
У ҳам тайинловга қадар вазирлик тизимида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Янги тайинловлар вилоятда инвестиция ва савдо соҳаларида тизимли ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқ ишга солиш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:52
Зоминда “Суффа” платосида Tracker ва Cobalt хандаққа тушиб кетди
18:59 / 25.01.2026
Жиззах вилоятида 11 ёшли ўқувчи B2 сертификатини қўлга киритди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025