Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Андижонда ер майдонлари билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбирларида ер майдонларини гўёки “танишлар орқали” расмийлаштириб бериш баҳонасида катта миқдорда пул олган икки нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Й. фуқаро О.Ш.нинг ишончига кириб, Фарғона вилоятининг Қува туманидаги “T.B.” фермер хўжалигининг 5 гектар ҳамда давлат захирасидаги 5 гектар — жами 10 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериши эвазига 200 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда A.S. фермер хўжалиги раҳбари Д.Т. Жалақудуқ туманидаги давлат захирасидаги 8 сотих экин ер майдонини фуқаро О.Р.га танишлари ёрдамида турар жой қуриш учун олиб бериши эвазига 9 500 АҚШ долларини қўлга киритгани, шунингдек, яна 1 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани маълум қилинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026