Ўзбекистон | 16:46 / 02.02.2026
20834
1 дақиқада ўқилади

Банк мансабдори 120 минг доллар кредит чиқариб, қиморга тикиб юборди

Номи очиқланмаган банкнинг Тошкент шаҳар Яшнобод филиали бўлим бошлиғи битта фирмадаги шериклари билан тил бириктириб, бошқа бир фирма номига 120 минг доллар кредит чиқартирган ва сохта ҳужжатлар билан бу пулларни нақдлаштириб олган. Жиноий маблағлар интернетдаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга тикилган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент шаҳрида 120 минг долларни интернетдаги қимор ўйинига тикиб, талон-торож қилган шахслар фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, номи очиқланмаган банкнинг Яшнобод филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи Э.Н. “A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, “B.B.” МЧЖга 120 000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали кредит маблағини нақдлаштириб олиб, 120 000 АҚШ долларини интернетдаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ишлатиб, талон-торож қилишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид