Таълим | 09:11 / 02.02.2026
2661
1 дақиқада ўқилади

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш 1 феврал санасидан йўлга қўйилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш бошланди.

Маълум қилинишича, номзодларнинг аризалари амалдаги тартибга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари орқали қабул қилинади.

Шу билан бирга, номзодларга қулайлик яратиш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан махсус электрон платформа орқали аризаларни онлайн қабул қилиш ҳам режалаштирилган. Платформа ишга туширилгач, қўшимча маълумот берилиши билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид