Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
2025 йил давомида Жанубий Корея фуқароларининг 46,3 минг нафари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 12,2 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташриф буюрган Корея фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- саёҳат — 36,1 минг нафар (тахминан 78 фоиз);
- хизмат юзасидан — 5,1 минг нафар (тахминан 11 фоиз);
- қариндошларни йўқлаш — 4,1 минг нафар (тахминан 9 фоиз);
- ўқиш — 917 нафар (тахминан 2 фоиз);
- тижорат — 4 нафар.
Қайд этилишича, сафарларнинг асосий қисми “саёҳат” мақсади ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, хизмат юзасидан келувчилар ва қариндошларни йўқлаш мақсадида ташрифлар ҳам сезиларли улушни ташкил этган.
Мавзуга оид
09:37
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026