Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
Эронга қарши плей-офф ўйини 4:7 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.
Индонезияда футзал бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси чоракфиналда Эрон билан ўйнади ва 4:7 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.
Яримфиналда Ироқ ва Эрон, Япония ва Индонезия миллий жамоалари куч синашади.
Футзал бўйича Осиё Кубоги 1999 йилдан буён ўтказилмоқда. Унда фақат икки миллий жамоа ғолиб бўлган – Эрон (13 марта) ва Япония (4 марта). Ўзбекистон футзалчилари 4 марта кумуш ва 6 марта бронза медалларини қўлга киритган.
Футзал бўйича Осиё Кубоги
3 феврал, Жакарта (Индонезия)
Чоракфинал
ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН 4:7
Голлар: Ихтиёр Ропиев (1 пен), Элбек Тўлқинов (5), Суннатилла Жўраев (26), Музаффар Аҳаджонов (33) – Муслим Оладғобад (6), Саид Аббосий (9), Муҳаммадҳусайн Дерахшаний (12), Ҳусайн Сабзий (18, 39), Ҳусайн Тойибидқулий (25 пен), Беҳруз Азимиҳимматободий (31)
Ўзбекистон: Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Акбар Усмонов, Шаҳрам Фахриддинов.
Захира: Шавкат Иброҳимов, Анасхон Раҳматов, Аброр Аҳмедзиянов, Суннатилла Жўраев, Хайрулло Солиҳов, Элбек Тўлқинов, Музаффар Аҳаджонов, Элдор Ниғматов, Самариддин Беркинов.
Эрон: Бақир Муҳаммадий, Муҳаммадҳусайн Дерахшаний, Маҳдий Каримий, Салар Оғапур, Беҳруз Азимиҳимматободий.
Огоҳлантиришлар: Анасхон Раҳматов (3), Илҳлом Ҳамроев (24), Суннатилла Жўраев (39)
Четлатиш: Аббос Элмуродов (31).
Мавзуга оид
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
19:11 / 05.11.2025
Футзал бўйича Осиё Кубогига қуръа ташланди
21:26 / 02.10.2025