Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлди
Вашингтон Ҳиндистон учун савдо божини 18 фоизгача туширишга тайёр. Доналд Трамп Нарендра Моди билан суҳбатлашди. АҚШ президентининг таъкидлашича, Ҳиндистон Вашингтондан ва эҳтимол, Венесуэладан нефт харидини оширишни истаяпти.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди у билан бўлган суҳбатда Россия нефтини харид қилишни тўхтатишга рози бўлган. Оқ уй раҳбари телефон суҳбати якунлари бўйича шундай мазмундаги ёзувни 2 феврал, душанба куни Truth Social ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
Трамп версиясига кўра, Ҳиндистон харидларни АҚШдан ва эҳтимол Венесуэладан оширишга тайёр.
“Бу ҳозир ҳам давом этаётган ва ҳар ҳафта минглаб одамларнинг ҳаётини олиб қўяётган Украинадаги урушни тўхтатишга ёрдам беради!” — деб ёзди Трамп.
Америка етакчиси Вашингтон Ҳиндистон учун савдо божини 25 фоиздан 18 фоизга зудлик билан туширишга рози бўлганини таъкидлади.
Трампнинг айтишича, Моди Америка товарларини харид қилишни кенгайтиради. Унинг иддаосига кўра, Ҳиндистон “АҚШга нисбатан ўзининг тариф ва нотариф тўсиқларини нолга тушириш йўлида олға силжийди”.
Ўз навбатида, ҳинд ҳукумати раҳбари X ижтимоий тармоғида АҚШ президенти билан “ажойиб” суҳбат бўлганини ёзди. “Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тариф энди 18 фоизга туширилиши мени жуда қувонтирди”, — деб тасдиқлади у, аммо РФ нефти масаласини тилга олмади.
“Дунёдаги икки йирик иқтисодиёт ва энг йирик демократиялар ҳамкорлик қилса, бу халқларимизга наф келтиради ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун улкан имкониятлар очади”, — дея қўшимча қилди Нарендра Моди.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026