Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урбанизацияда рақамли тизимлар: “Ер банки” ва “Уй-жой” платформаси яратилади
Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой қурилиши жараёнларини рақамлаштириш, ер ажратиш ва қурилишни режалаштиришни ягона тизимга бирлаштириш бўйича янги таклифлар билан танишди.
Тақдимотда урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасини самарали бошқариш учун рақамли технологияларни кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда бош ва мастер режаларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш, қурилишга тайёр ер майдонлари бўйича алоҳида электрон база — “Ер банки”ни яратиш таклиф этилди.
Мазкур тизим орқали қурилишга тайёр ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар тўпланади, барча зарур рухсатномалар ва тайёргарлик жараёнлари аукционга чиқарилишидан олдин расмийлаштирилади. Натижада тадбиркор ер майдонини аукционда ютиб олгандан сўнг қўшимча ҳужжат йиғмасдан, барча рухсат ва келишувларни автоматик тарзда олиш имконига эга бўлади. Қурилишга тайёр бўлмаган ерларни аукционга чиқариш тақиқланади.

Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг ягона геоахборот базаси, “эскроу” тизими, қурувчилар рейтинги ва бошқа рақамли ечимларни ўз ичига олган “Уй-жой” ахборот тизимини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Ушбу платформа орқали уй-жой қурилиши, сотуви, молиялаштириш ва назорат жараёнларини шаффоф ва тизимли йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
Рақамли тизимларни жорий этиш ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қурилиш жараёнларини қисқартириш ва соҳада очиқликни таъминлашга хизмат қилади. Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, уларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Мавзуга оид
15:58 / 21.04.2026
“Шаҳарлашув даражаси пастлиги – Ўзбекистоннинг очилмаган потенциали” — Беҳзод Ҳошимов
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
19:25 / 14.04.2026
Қурилиш соҳасида айрим ходимлар маоши 3 карра оширилади
17:02 / 14.04.2026