Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Австралия билан нодир ер металлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
ГФР ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Австралияда бўлиб турган пайтида Берлин нодир ер металлари конларини ўзлаштиришга сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Германияга бу ресурслар шошилинч равишда зарур.
5 феврал, пайшанба куни Австралия пойтахти Канберрада Германия ва Австралия ташқи ишлар вазирлари — Йоханн Вадефул ҳамда Пенни Вонг учрашув ўтказди.
Вадефул сўзларига кўра, Австралияда кўплаб стратегик аҳамиятга эга хомашё турлари, жумладан литий қазиб олинади. “Биз хомашё соҳасидаги ҳамкорликни, айниқса муҳим минераллар бўйича, янада ривожлантиришдан катта стратегик манфаатдормиз”, — деди у.
Ғарбий Австралиядаги Гринбушес шаҳрида жойлашган кон дунёдаги энг йирик литий кони ҳисобланади. “Оқ олтин” деб аталувчи литий электромобиллар аккумуляторлари, смартфонлар ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланади. Гринбушес кони жаҳон литий ишлаб чиқаришининг тахминан 20 фоизини таъминлайди.
Шунингдек, Австралияда кучли магнитлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган неодим ва тербий каби нодир ер металларининг йирик захиралари мавжуд.
Вадефулнинг таъкидлашича, мазкур конларни ўзлаштириш Германия учун катта сармоя талаб қилади. “Бироқ айни пайтда айнан Германия бундай ресурсларга жуда муҳтож”, — деди у.
ГФР ТИВ раҳбари ЕИ ва Австралия ўртасида эркин савдо битимини тезроқ имзолаш муҳимлигини ҳам таъкидлади. 2023 йилда бу борадаги музокаралар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти бўйича келишмовчиликлар сабабли муваффақиятсиз якунланган эди. Пенни Вонг ҳам келишувга эришиш умидини билдирди.
5 феврал куни АҚШ Давлат департаменти муҳим аҳамиятга эга минералларни қазиб олиш соҳасида 11 та янги икки томонлама келишув ёки меморандум имзоланганини маълум қилди. Улар Аргентина, Кук ороллари, Эквадор, Гвинея, Марокаш, Парагвай, Перу, Филиппин, БАА ва Ўзбекистон билан тузилган.
Бу жараён глобал миқёсда нодир ер металлари учун рақобат кучаяётганини ва стратегик ресурслар таъминоти давлатлар ташқи сиёсатида тобора муҳим ўрин тутаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026