Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 2026 йил бошидан бери Украина энергетикасига 217 та ҳужум қилган
2026 йил бошидан бери Россия қўшинлари Украина энергетика тизимига 217 марта зарба берган. Бу ҳақда Украина бош вазири Юлия Свириденко 4 феврал, чоршанба куни энергетикадаги фавқулодда вазият бўйича йиғилиш якунларига кўра маълум қилди.
Фото: DTEK energy company/REUTERS
Ўз навбатида, президент Володимир Зеленский энг оғир вазият Киев ва Харкив шаҳарлари ҳамда уларнинг вилоятларида, шунингдек Суми ва Полтава вилоятларида сақланиб қолаётганини айтди.
“Марказий Украинанинг бошқа ҳудудларида ҳам қийин, жумладан Днипропетровск ва Черкасск вилоятларида”, — дея қўшимча қилди у.
Президентнинг билдиришича, Россия зарбалари кетма-кет амалга оширилганидан кейин Киевнинг бир нечта туманларида 1100 та кўп қаватли турар жой ҳали ҳам иситишсиз турибди.
“Ҳар бир шундай уй бўйича иситишни тиклаш муддатлари, одамларни исиниш имкониятлари ва қўллаб-қувватлаш билан кафолатли таъминлаш ҳақида аниқ маълумот бўлиши шарт”, — деб таъкидлади у.
Зеленский, шунингдек, ҳозир Украина пойтахтида 200 дан ортиқ авария бригадалари ишлаётганини айтди. Энергетика вазирлигида эса ходимларни алмаштириб ишлаш (ротация) учун бригадалар сонини оширишга ваъда беришган — чунки одамлар қаттиқ чарчаган.
Президент бош вазирга мамлакат бўйлаб жамоатларда украиналикларга қўшимча ёрдамнинг “зарур ҳажмлари” ҳақида “аниқ маълумотлар”ни зудлик билан тайёрлашни топширган.
Юлия Свириденко айтишича, ҳукумат энергетикадаги инқироз сабаб жорий этган тезкор чоралар доирасида аллақачон 9000 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор авариявий ўчиришлар вақтида автоном ишлашни таъминлаш учун 15 минг гривнагача бир марталик давлат ёрдамига ариза топширган.
Бундан ташқари, банклар “Мослашувчан кредитлар 5-7-9” дастури доирасида генераторлар учун фоизсиз кредитларга 270 дан ортиқ аризани қабул қилган.
Мавзуга оид
15:06
Абу-Дабида АҚШ иштирокида Украина ва Россия музокараларининг иккинчи куни бошланди
13:35
Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги бозорни ўққа тутди
13:03
Литва ХЖСдан Украина энергетикасига РФ зарбалари бўйича тергов ўтказишни сўрамоқда
10:18