Ўзбекистон | 09:31
3253
1 дақиқада ўқилади

Навоий, Самарқанд ва яна уч вилоятда кучли шамол кутилмоқда

Бугун кундуз куни мамлакатнинг қатор ҳудудларида шамол кучайиши прогноз қилинмоқда. Айрим жойларда шамол тезлиги 18 м/с гача етиши мумкин.

Синоптиклар маълумотига кўра, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Мутасаддилар аҳолидан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда. Хусусан, очиқ майдонларда, қурилиш объектлари ва реклама конструкциялари яқинида эҳтиёт чораларини кўриш, автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслик тавсия этилади.

Об-ҳаводаги ўзгаришлар муносабати билан тегишли хизматлар кучайтирилган тартибда иш олиб бормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид