Синоптиклар маълумотига кўра, бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди.
Айрим ҳудудларда шамол 22–25 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Фуқаролардан эҳтиёт чораларига амал қилиш, енгил конструкцияли буюмлар ва реклама баннерларидан узоқроқ юриш, транспорт ҳаракатида эҳтиёткор бўлиш сўралади.
Зарур ҳолатларда тегишли хизматларга мурожаат қилиш тавсия этилади.










