Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон суди Россиядан қочган дезертирга бошпана беришни рад этди
Қозоғистон ҳукумат органлари Украинада яралангандан сўнг Россия армиясидан қочган Евгений Коробовга қочқин мақомини беришдан бош тортди. Улар эркакка РФда таъқиб таҳдиди йўқ, деб ҳисоблайди.
Қозоғистонда суд Россия армиясидан қочган собиқ ҳарбий хизматчи Евгений Коробовга сиёсий бошпана беришни рад этди. Бу ҳақда Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бюроси юристи Артур Алхастов пайшанба, 5 феврал куни маълум қилди.
Аввалроқ Остона шаҳар Бандлик ва ижтимоий ҳимоя бошқармаси Коробовга қочқин мақомини беришдан бош тортган эди. Собиқ ҳарбий бу қарорга судда қарши чиққан, аммо суд Қозоғистон ҳукумат органлари томонини олди ва уларнинг хулосасига қўшилди: Коробовга ўз ватанида — Россияда сиёсий қарашлари ва дезертирлик сабабли таъқиб таҳдиди йўқ.
Алхастовнинг таъкидлашича, Коробов ҳам, дезертирларни қўллаб-қувватлайдиган “Прощай, оружие!” бирлашмаси ҳам суд қароридан норози ва апелляция бериш ниятида.
Евгений Коробов — РФ Қуролли кучларининг 15-мотоўқчилар бригадаси катта лейтенанти. У 2022 йил февралдан майгача Украинада бўлган — Россия кенг кўламли ҳужумининг дастлабки уч ойида. У жангларда, жумладан Киев атрофида ҳам иштирок этган, “Жасорат учун” медали билан тақдирланган, кейинроқ эса яраланган.
Яралангандан кейин у фронтга қайтмасликка қарор қилиб, Қозоғистонга кетган. Россияда Коробовга нисбатан дезертирлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.