Жамият | 13:14 / 07.02.2026
2368
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудлар кесимида якка тартибдаги тадбиркорлар сони эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 284 440 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Статистик маълумотларга кўра, ЯТТ сони бўйича:

  • Тошкент шаҳри – 41 093 та;
  • Самарқанд вилояти – 29 792 та;
  • Фарғона вилояти – 27 186 та;
  • Андижон вилояти – 26 233 та;
  • Тошкент вилояти – 26 060 та;
  • Қашқадарё вилояти – 23 327 та;
  • Наманган вилояти – 19 908 та;
  • Бухоро вилояти – 17 401 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 17 090 та;
  • Сурхондарё вилояти – 16 710 та;
  • Хоразм вилояти – 14 198 та;
  • Жиззах вилояти – 9 767 та;
  • Сирдарё вилояти – 8 025 та;
  • Навоий вилояти – 7 650 та.

Маълумотларга кўра, ЯТТ сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари жойлашган. Энг паст кўрсаткич эса Навоий вилоятида қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, ЯТТ сони ҳудудлардаги кичик бизнес фаоллиги, аҳоли зичлиги ва хизматлар соҳаси ривожланиш даражасини акс эттиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид