Жамият | 08:18
3634
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди

Сурхондарё вилоятида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига қарашли туман бўлими бошлиғи дарахтларни кесиш ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани “зарар миқдорини камайтириб” ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда.

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, воқеа маҳаллий МЧЖ ҳудудида тегишли рухсатномасиз ўзбошимчалик билан 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари кесилганлиги ҳолати бўйича далолатномани ўзгартириш билан боғлиқ.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид