Жамият | 10:44
2407
1 дақиқада ўқилади

Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди

Олмазор туманида 19 ёшли йигит компютер ўйинхонасида вояга етмаган икки нафар болага пичоқ билан тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: ИИББ

Маълум қилинишича, ҳодиса компютер ўйинхонасида содир бўлган. Айбланувчи у ерда бўлган вояга етмаган бола билан ўзига тўғри салом бермагани сабабли жанжаллашиб кетган. Йигитнинг айтишича, жаҳл устида боланинг оёқ қисмига пичоқ билан шикаст етказган. Кейин эса яна бир вояга етмаган болани ҳам пичоқлаган.

Ҳодиса вақтида айбланувчининг шериги бўлган ва у ҳам дўсти билан бирга вояга етмаган болаларни калтаклашда иштирок этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Исомиддин Пулатов
Тайёрлаган Исомиддин Пулатов

Мавзуга оид