Иқтисодиёт | 14:38
487
1 дақиқада ўқилади

Фаол корхоналар сони бир йилда 9 фоизга ошди

2026 йил 1 феврал ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 572,7 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,6 мингтага ёки 9 фоиздан ортиқ ўсганини кўрсатади.

Фото: Depositphotos

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 феврал ҳолатига мамлакатда жами 572 666 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 47,6 мингтага кўпайган бўлиб, ўсиш суръати 9,1 фоизни ташкил этган.

Сўнгги йиллар динамикасига назар ташланса (1 феврал ҳолатига):

  • 2022 йил — 652 040 та;
  • 2023 йил — 687 166 та;
  • 2024 йил — 580 173 та;
  • 2025 йил — 525 036 та;
  • 2026 йил — 572 666 та.

Статистик маълумотлар фаол корхоналар сони 2024–2025 йилларда қисқарганидан сўнг, 2026 йилда яна ўсиш траекториясига чиққанини кўрсатмоқда.

Мутахассислар фикрича, бизнес муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги субъектларни рўйхатдан ўтказиш тартибларининг соддалаштирилиши бу ўсишга таъсир кўрсатган омиллардан бири ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид