Ўзбекистон | 15:29
1768
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Қодирий кўчасида ЙТҲ: Mercedes тўсиққа урилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Абдулла Қодирий ва Тараққиёт кўчалари кесишмасидаги кўприк ости йўлида Mercedes русумли автомобил рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: AFP

Жорий йилнинг 11 феврал куни Яшнобод тумани Абдулла Қодирий ва Тараққиёт кўчалари кесишмасидаги кўприк ости йўлида 1978 йилда туғилган ҳайдовчи О.И. бошқарувидаги Mercedes русумли автотранспорт воситаси рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда ҳаракатланишда оралиқ масофани сақлашни сўраган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид