Жамият | 12:08
1035
1 дақиқада ўқилади

Сергелида чиқинди ташувчи машина ёниб кетди

Тошкент шаҳар Сергели туманида “Махсустранс” ДУК хизматига тегишли автомобил ёнаётгани ҳақида хабар тушган. Ҳодиса жойига қутқарув техникалари етиб бориб, ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган. Жароҳатланганлар йўқ.

Фото: ФВББ

Кеча, 11 феврал куни соат 18:47 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Сергели-8 даҳасида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 18:55 да етиб бориб, ёнғин соат 19:07 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Маълум бўлишича, айтилган манзилда “Махсустранс” ДУК хизматига тегишли автомобил ёниб, зарарланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид