Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон импорти 47,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 18,5 фоизга ошган бўлиб, энг катта улуш Хитой, Россия ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.
Фото: Shutterstock
Қайд этилишича, 2025 йил давомида Ўзбекистон 180 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.
Импорт ҳажми бўйича етакчи давлатлар:
Хитой — 14,8 млрд доллар;
Россия — 8,6 млрд доллар;
Қозоғистон — 3,4 млрд доллар.
Шунингдек, Туркия (1,9 млрд), Корея Республикаси (1,7 млрд), Германия (1,3 млрд), Ҳиндистон (1,2 млрд), Туркманистон (1,1 млрд), Беларус (778,5 млн) ва АҚШ (712,3 млн) ҳам Ўзбекистоннинг йирик импорт ҳамкорлари қаторига киради.
Мутахассислар фикрича, импорт ҳажмининг ўсиши ички бозор талабининг ортиши, саноат кооперациясининг кенгайиши ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларнинг фаоллашуви билан изоҳланади.
Мавзуга оид
18:04 / 12.02.2026
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
15:21 / 12.02.2026
Миллий статистика: 2025 йилда ўқиш учун хорижга чиқиш камайган
14:38 / 11.02.2026
Фаол корхоналар сони бир йилда 9 фоизга ошди
11:45 / 11.02.2026