Ўзбекистон | 11:38 / 13.02.2026
3048
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташриф буюради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ташриф буюриб, электротехника саноати технопаркидаги корхоналар фаолияти билан танишади. Шунингдек, давлат раҳбари раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ташриф давомида электротехника саноати технопаркидаги ишлаб чиқариш қувватлари, корхоналар фаолияти ва соҳадаги амалий натижалар билан танишилади.

Шу билан бирга, президент раислигида бўладиган видеоселектор йиғилишида тармоқ ва ҳудудларда иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, мавжуд имкониятларни ишга солиш ҳамда устувор вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид