Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ёш тадбиркорлар” чемпионати йўлга қўйилади
2026 йилдан ҳар йили ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади. Чемпионат натижалари бўйича ғолиб лойиҳаларга инвестиция ажратиш, брендга айлантириш учун эксперт харажатларини қоплаш ва давлат мукофотларига тавсия этиш каби механизмлар белгиланган.
Чемпионат доирасида 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда Yoshlar ventures венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача инвестиция киритилиши назарда тутилган.
Шунингдек, стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш мақсадида молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларни жалб қилиш харажатлари ҳам қоплаб берилади. Бу харажатлар БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида тўлаб берилиши белгиланган.
Қарорда яна бир муҳим механизм сифатида, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши чемпионат ғолибларини давлат мукофотлари, шунингдек “Фаол тадбиркор” ва “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонларига тавсия этиш учун ваколатли органларга таклиф киритиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан “Рақамли стартаплар” дастурида иштирок этувчи стартап лойиҳаларга IT-парк резиденти мақоми берилиши ва уларга қонунчиликда белгиланган экспортнинг минимал кўрсаткичлари талабисиз тегишли имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга рухсат берилиши қайд этилган.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили “Стартап экспо” кўргазмасини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.
Мавзуга оид
08:30 / 04.12.2024
Ўзбекистон 2027 йилда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
08:10 / 11.09.2024
Ўзбекистон илк бор сумо бўйича жаҳон чемпионатида медал олди
16:05 / 03.06.2019
«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати мусобақаларининг ғолиблари аниқланди
18:04 / 15.05.2019