Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблари тақдирланди
Олий Мажлис Сенатида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов комиссияси томонидан баҳолаш натижаларига кўра, 7 та номинацияда ғолиблар тақдирланди.
Фото: senat.uz
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, гендер тенглик ҳамда оила масалалари бўйича республика комиссияси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинмоқда.

Танловнинг асосий мақсади ташкилотларда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган самарали сиёсатни йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни аниқлаш ва кенг оммалаштириш, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.


Танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳолаш натижаларига кўра 7 та номинация бўйича қуйидаги ташкилотлар ғолиб деб топилди:
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика ташкилоти” – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, “Navoiy kon metallurgiya kombinati” АЖ;



“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ташкилот” – Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент давлат шарқшунослик университети;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ташкилоти” – Сурхондарё вилояти Узун тумани Ахборот-кутубхона маркази;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” – Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Гулистон тумани ҳокимлиги;

“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти” –“Меҳримиз сизга” аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва “MILLENNIUM” ногирон ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий тикланиш маркази;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” – “MIRZO BOSHI” оилавий корхонаси ва «Safia» қандолат уйи;


“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол оммавий ахборот воситаси”– Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ва «Маҳалла» газетаси.
Шунингдек, Божхона қўмитаси вакилларига БМТ Тараққиёт дастурининг нуфузли мукофоти – “Гендер тенглик бўйича кумуш нишони” (Gender Equality Seal) топширилди. Эътиборлиси, мазкур натижага Ўзбекистон МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб эришди.
“Давлат муассасаларининг гендер тенглик нишони” дастури 2022 йил октябрда бошланган бўлиб, лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилди.
Мавзуга оид
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
16:42 / 05.02.2026
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025