Соғлом ҳаёт | 02:59 / 15.02.2026
5482
2 дақиқада ўқилади

Кореялик олимлар қон кетишини бир зумда тўхтатадиган спрей ишлаб чиқишди

Спрей ўқ тегиши ёки шилиниш оқибатида ҳосил бўлган яралар ва чуқур жароҳатлар, шунингдек жгут ёки тампонлар самарасиз бўлган ҳолатларда айниқса самарали ҳисобланади.

Фото: Freepik

Кореянинг Advanced Institute of Science and Technology (KAIST) институти олимлари қон кетишини бир зумда тўхтата оладиган янги спрей ишлаб чиқишди.

Тадқиқот гуруҳининг билдиришича, ушбу спрей қон билан реакцияга киришиб, уни бир сониядан кам вақт ичида юмшоқ гелсимон лахтага айлантиради.  

Спрей ўқ тегиши ёки шилиниш оқибатида ҳосил бўлган яралар ва чуқур жароҳатлар, шунингдек жгут ёки тампонлар самарасиз бўлган ҳолатларда айниқса самарали ҳисобланади.  

Спрей асосини AGCL деб номланган кукун ташкил этади. У учта табиий компонентдан иборат. Биринчиси - денгиз сувўтларидан олинадиган алгинат бўлиб, қон билан контактда гел ҳосил қилади.  Иккинчиси — бактериялар ишлаб чиқарадиган геллан камеди бўлиб, у гелни мустаҳкамлашга ёрдам беради.  Учинчиси  хитозан — қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар қобиғидан олинади. У мусбат зарядга эга бўлиб, қизил қон таначалари ва тромбоцитларни ўзига тортади ҳамда қон ивишини тезлаштиради.

Улар биргаликда ярани бир лаҳзада герметиклаб, организмнинг табиий тикланиш жараёнини кучайтиради.

Спрей ҳозирча тадқиқот босқичида, аммо синовлар натижалари умидбахш эканлиги айтилмоқда. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид