Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи миллий космонавтни қисқа муддатли парвозга тайёрлаш таклиф қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи ўзбек космонавтини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақдимоти билан танишди. Унда космонавтни қисқа муддатга – 10-14 кунлик парвозга тайёрлаш таклиф қилинди, бундай парвозларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Фото: Fotodom.ru
Тақдимотда таъкидланишича, давлат раҳбари ташаббуси билан биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва уни фазога учириш стратегик вазифа сифатида белгиланган.
– Бу шунчаки рамзий қадам эмас, балки мамлакатимиз илмий салоҳияти, ёшларимиз орзуси ва миллий ғуруримиз ифодаси бўлади, – деди президент.
Миллий фазогирни қисқа муддатга – 10-14 кунлик парвозга тайёрлаш таклиф қилинди, бундай парвозларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Космонавтни фазога учириш аниқ илмий дастурни амалга ошириш билан узвий боғланган бўлиши зарурлиги қайд этилди. Зеро, бу ютуқ мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириши билан бирга илмий салоҳиятни ривожлантириш, янги лойиҳа ва технологик ташаббусларнинг пайдо бўлиши, ёшларнинг фан ва технологияларга қизиқиши ортишига хизмат қилиши керак.
Ўзбекистон космонавти фазода бўлиши доирасида олиб борилиши мумкин бўлган тадқиқотлар йўналиши сифатида тиббиёт ва биология (масофавий ташхис қўйиш, маҳаллий доривор экстрактлар самарадорлигини ўрганиш), ўсимликлар генетикаси (қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли навларни синаш, ёпиқ агробиотизимлар модели), материалшунослик (иссиқликни тўплаш ва бошқариш учун материаллар, мато ва толаларни синовдан ўтказиш) таклиф қилинди.
2028 йилда Самарқанд шаҳрида космос бўйича халқаро конгресс ўтказиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Унда АҚШ, Европа, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатларнинг етакчи космик ташкилотлари иштирок этишга қизиқиш билдирган. Масъулларга ушбу халқаро тадбирга юксак савияда тайёргарлик кўриш топширилди.
Тақдимот якунида Шавкат Мирзиёев миллий фазогирни тайёрлаш бўйича ҳисоб-китоб ҳамда амалий таклифларни пухта ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
18:25 / 16.02.2026
«Мирзо Улуғбек» илмий сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси давлат дастурида тасдиқланди
17:38 / 16.02.2026