Жамият | 10:46 / 16.02.2026
2219
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъдаси: 16 млн сўмни қўлга киритган шахс аниқланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида автомактаб раҳбари фуқароларнинг ишончига кириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб беришни ваъда қилган ҳолда 16 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди. Маблағнинг бир қисми қайтарилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.A.” МЧЖ автомактаби раҳбари фуқаролар Д.Р. ва С.Р.нинг ишончига киргани маълум бўлди.

У, уларнинг фарзандларига “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ва гувоҳнома тайёрлаб бериши эвазига 16 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Қайд этилишича, мазкур маблағнинг 6 млн сўм қисми қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид