Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
Президент қарори билан 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Ҳужжатга кўра, креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш режалаштирилган.
2026 йил 16 феврал куни “Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан, креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга — 145 трлн сўмга етказиш, соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш режалаштирилган.
Қарорда 2026–2027 йилларда 1-босқичда Креатив индустрия парки инфратузилмаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳам белгиланган. Унда сайр этиш ва дам олиш ҳудудлари, арт-объект ва монументал санъат асарлари жойлашган яшил боғ барпо этилади.
Бундан ташқари, рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб, бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона, бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ҳамда коворкинг маркази ташкил этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026