Таълим | 10:43 / 17.02.2026
2406
1 дақиқада ўқилади

Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади

Президент фармони билан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили доирасидаги давлат дастури тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда талабаларга стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Фото: Kun.uz

2026 йил 16 феврал куни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотлар доирасида 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш белгиланди.

Шунингдек, ҳужжатда 2026-2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиш орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш вазифаси кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид