Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
Озарбойжонда суд Арманистон фуқароси, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ давлат вазири Рубен Варданянни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Фото: azertag.az
Бокудаги суд Арманистон фуқароси, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ давлат вазири Рубен Варданянни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда 17 февраль куни Озарбойжон ОАВ хабар берди. Аввалроқ давлат айбловчиси унга умрбод қамоқ жазосини сўраган эди.
Суд Варданянни Озарбойжон Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, тажовузкор урушни режалаштириш ва олиб бориш, аҳолини депортация қилиш ва мажбурий кўчириш, таъқиб қилиш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш, қийноқлар, ёлланиш, уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш, терроризм ва терроризмни молиялаштириш, жиноий уюшма тузиш, ноқонуний қурол савдоси, авиация хавфсизлигига таҳдид қилиш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қуролли тузилмалар тузиш ва давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш каби моддалар бўйича айбдор деб топди.
2023 йил сентябрь ойида Озарбойжон тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудида ҳарбий операция ўтказди. Оқибатда қуролли тузилмалар қуролсизлантирилди, минтақанинг бир қатор собиқ раҳбарлари Озарбойжон томонидан қўлга олинди. Ҳибсга олинганлар орасида давлат вазири лавозимида ишлаган Варданян ҳам бор эди.
5 февраль куни Бокудаги ҳарбий суд Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ раҳбарларига нисбатан ҳам ҳукм чиқарган эди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Арайик Арутюнян (тан олинмаган республика президенти), Левон Мнацаканян (армия қўмондони), Давид Манукян (армия қўмондони ўринбосари), Давид Ишханян (парламент раиси) ва Давид Бабаян (ТИВ раҳбари) умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Мавзуга оид
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:08 / 11.02.2026
Алиев ва Вэнс стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолади
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
09:29 / 23.01.2026