Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори воситалари самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий комиссия тузилади
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларнинг самарадорлигини далилларга асосланган тиббиёт нуқтаи назаридан баҳолаш, шунингдек, самарадорлиги исбот топмаган ёки ўрганилмаган препаратларни аниқлаш тартиби белгиланмоқда.
“Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида самарадорлиги ўрганилган, лекин исбот топмаган ҳамда самарадорлиги ўрганилмаган дори воситаларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳасига кўра, дори воситаларининг самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказишнинг ихтисослаштирилган экспертизаси жараёнида ўрганилади.
Лойиҳада дори воситаларининг далилларга асосланган тиббиётга мувофиқлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соҳа йўналишлари бўйича камида 40 нафар мустақил экспертдан ташкил топган Илмий комиссияни жалб қилган ҳолда аниқланиши назарда тутилган.
Мустақил эксперт сифатида тиббиёт ёки фармацевтика фанлари бўйича DSc ёки PhD илмий даражасига эга, мутахассислиги бўйича камида 10 йиллик иш стажига эга, шу жумладан илмий-амалий тиббиёт марказлари ёки илмий-тадқиқот (клиник) муассасаларида амалда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда давлат тилида расмий ҳужжат юритиш салоҳиятига эга шахслар жалб этилиши мумкин.
Низом лойиҳасига кўра, Илмий комиссия дори воситаларини уч тоифага ажратиш бўйича қарор қабул қилади: самарадорлиги ўрганилган ва исбот топган, самарадорлиги ўрганилган, лекин исбот топмаган, ҳамда самарадорлиги ўрганилмаган дори воситалари.
Қабул қилинган қарорлар асосида ваколатли орган самарадорлиги исботланган препаратларни давлат рўйхатидан ўтказиши, исбот топмаганлари бўйича қайта баҳолаш (экспертиза) ўтказиши, самарадорлиги ўрганилмаган дори воситалари учун эса давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиши мумкин.
Шунингдек, Илмий комиссия қарори билан шаклланган рўйхатлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш куни ичида ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши қайд этилган.
Мавзуга оид
08:08 / 06.06.2026
Тезкор тадбирларда минглаб тақиқланган дори воситалари аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
12:09 / 20.05.2026