Ўзбекистон | 13:17 / 18.02.2026
1305
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон стандартлар институти қайта ташкил этилади

Президент фармонига мувофиқ, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш доирасида Ўзбекистон стандартлар институти қайта ташкил этилади.

Фото: Ўзбекистон стандартлар институти

“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон стандартлар институти унинг таркибига Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилади.

Шу билан бирга, мазкур марказ фаолияти тугатилади ҳамда унинг таркибидаги мувофиқликни баҳолаш органлари бекор қилинади.

Ҳужжатда, шунингдек, миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. 

Улар орасида халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлари улушини ошириш, калибрлаш имкониятларини кенгайтириш ва сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш вазифалари назарда тутилган

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид