Жаҳон | 20:11 / 18.02.2026
2889
2 дақиқада ўқилади

Путин яна икки йил урушишни режалаштирмоқда – NYT

The New York Times газетасининг ёзишича, Ғарб разведка маълумотларига кўра, Владимир Путин Украина билан урушда ғалаба қозонаётганига ишонмоқда.

Фото: kremlin.ru

Украинанинг Донбасс ҳудудини тўлиқ босиб олиш учун Россияга яна икки йил керак. Кремлдагилар бу ҳисоб-китоблар билан таниш ва урушни шу сценарий бўйича давом эттиришга рози кўринади.

The New York Times газетасининг ёзишича, Ғарб разведка маълумотларига кўра, Владимир Путин Украина билан урушда ғалаба қозонаётганига ишонмоқда.

«У Донбасс устидан тўлиқ назорат ўрнатиш учун 18 ойдан икки йилгача вақт керак бўлса ҳам, Россия ракеталари ва дронлари энергетика инфратузилмаси ва турар-жой биноларига зарба берган ҳар бир жанг куни ва ҳар бир тун унга кўпроқ устунлик беришига ишончи комил», дейилади мақолада.

Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, сўнгги ойларда Россия иқтисодиёти чуқур муаммоларга дуч келмоқда, Доналд Трамп эса уруш тугаган тақдирда Кремлга Россияга катта сармоя киритишни таклиф қилмоқда.

«Бундай динамикани ҳисобга олган ҳолда, баъзи таҳлилчилар Путин ҳали ҳам Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишув тузиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, айниқса у Қўшма Штатлар билан узоқ муддатли яқинлашувни ва Украина қўшинларини Донбасснинг қолган қисмидан олиб чиқишни таъминласа», деб ёзди NYT.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид