Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
Самарқанддаги Silk Road Samarkand халқаро туризм маркази ҳудуди бўйлаб 1700 метрлик замонавий дор йўли барпо этилади. Лойиҳа 35 та кабинадан иборат бўлиб, соатига 1500 нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.
Самарқанд шаҳрида жойлашган Silk Road Samarkand халқаро туризм маркази ҳудудида замонавий дор йўли қурилиши ишлари бошланди.


Лойиҳага мувофиқ, дор йўлининг умумий узунлиги 1700 метрни ташкил этади. У 35 та кабинадан иборат бўлади. Ҳар бир кабина 10 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга бўлиб, тизим соатига 1500 кишигача хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида туризм маркази ҳудудида ҳаракатланиш янада қулайлашиши, шунингдек, сайёҳлар учун ҳудудни тепадан томоша қилиш ва қўшимча дам олиш имкониятлари яратилиши кутилмоқда.


Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026