Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
Тақдимот 26 феврал куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Mate 80 Pro смартфони тақдимотнинг асосий қурилмаси бўлиши кутилмоқда.
Хитойнинг Huawei компанияси ўзининг янги қурилмалари, жумладан, Mate 80 туркумидаги смартфонларининг глобал тақдимоти ўтказилишини эълон қилди.
Хабар қилинишича, тақдимот 26 феврал куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
Mate 80 туркумидан Mate 80, Mate 80 Pro, Mate 80 Pro Max ва эксклюзив Mate 80 RS Ultimate Design моделлари ўрин олган. Ушбу туркум Хитойда ўтган йил ноябрда тақдим этилганди.
Ҳозирча барча моделлар халқаро бозорда сотувга чиқариладими-йўқми — аниқмас, лекин Mate 80 Pro тақдимотнинг асосий қурилмаси бўлиши кутилмоқда.
Mate 80 Pro 6,75 дюймли LTPO OLED дисплей (FHD+ аниқлик, 120 Гц янгиланиш частотаси) билан жиҳозланган. Қурилма Kirin 9030 чипсети асосида ишлайди ва 5750 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Тезкор қувватлаш кўзда тутилган — сим орқали 100 Вт ва симсиз 80 Вт.
Камералар блоки 50 Мп асосий сенсор, 48 Мп перископик модул ва 40 Мп ултракенг объективни ўз ичига олади.
Смартфондан ташқари, Huawei FreeBuds 5 Pro симсиз қулоқчинлари, Watch GT Runner смарт-соати, MatePad Mini планшети ва Band 11 фитнес-браслетларини ҳам тақдим этиши мумкин.