Жамият | 19:12 / 22.02.2026
2105
1 дақиқада ўқилади

Шерободда кучукларнинг қулоғини юлиб олган шахс 10 суткага қамалди

Фуқаро уч бош кучукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган ва бу видеони саҳифасига жойлаштирган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда кучукнинг қулоғи юлиб олингани акс этган видео юзасидан Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ва ИИБ томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, Шеробод тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Й. уч бош кучукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган ва бу видеони саҳифасига жойлаштирган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан иш қўзғатилиб, суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид