Ўзбекистон | 11:01 / 20.07.2022
6510
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги туз ғорига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд — Маданий мерос агентлиги 

Сурхондарё вилоятида жойлашган «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос объектига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос объектига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд. 

Хусусан, ушбу объектдан Сурхондарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси таркибидаги Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси хўжалик ҳисобидан тегишли асослантирувчи ҳужжатларсиз фойдаланиб келмоқда. Бу маданий мерос объектининг муҳофазасини таъминлашда бир қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда.

«Хўжайикон» туз ғори маданий мерос объектидан Шеробод тумани тиббиёт бирлашмасининг мажбурий тартибда чиқарилишини сўраб, жорий йилнинг 18 апрель куни «Термиз» давлат музей-қўриқхонаси томонидан Термиз тумани туманлараро иқтисодий судига даво аризаси киритилган.

Термиз туманлараро иқтисодий суди томонидан якуний суд қарори чиқарилишида «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос объектининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши юзасидан Термиз туманлараро маъмурий суд қарори чиқарилиши кутилмоқда.

15 июнь куни Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб ўтилган ишда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида «Хўжайикон» туз ғори маданий мерос объектининг «Термиз» давлат музей-қўриқхонасига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, эгалик ҳуқуқи берилгани ноқонуний деб топилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур туз ғори 1989 йилда очилган бўлиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Кўҳитанг тоғ тизмаси этакларининг жануби-шарқий ёнбағрида, денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид