Сурхондарёда тунги вақтда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи автоуловидаги йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:20ларда 43 ёшли М.Б. ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинаси билан Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Вандоб” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий ички йўлда “Вандоб” маҳалласидан “Чорбоғ” маҳалласига қараб катта тезликда ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда у автомашинанинг бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томон чеккасига чиқиб, ағдарилиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомашинада бўлган йўловчи, 34 ёшли Ш.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса енгил тан жароҳати олиб тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб сифатида маҳаллий йўлга шағал тош ётқизилган жойда тезликни ошириб ҳайдаганлиги тахмин қилинмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Шеробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилишингизни ҳамда ҳушёрликни оширишингизни сўраймиз, зеро йўлдаги биргина хато бошқаларнинг ҳаётига хавф солишини унутманг!” - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024