Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якка тартибда суд-экспертлик бюросини ташкил этишга рухсат берилди
2026 йил 20 февралдаги 73-сон ҳукумат қарори билан нодавлат суд-экспертиза соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди ва якка тартибда суд-экспертлик бюросини ташкил этиш имконияти белгиланди.
Фото: Freepik
Ҳукумат қарори (73-сон, 20.02.2026 й.) билан нодавлат суд-экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Қарор билан қуйидаги тартиблар белгиланди:
— нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш;
— нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш;
— нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш;
— нодавлат суд экспертларини суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш;
— Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш.
Мазкур қарорга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари эндиликда нотижорат ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши ҳамда якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Муқаддам нодавлат суд-экспертиза ташкилотини ташкил этиш учун суд эксперти сертификатига эга камида 3 нафар суд эксперти бўлиши талаб этилар эди.
Шунингдек, мазкур ҳужжат билан ушбу соҳада илк бор нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди.
Унга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари Давлат хизматлари марказлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
Бундан ташқари, қарор билан суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш белгиланди. Ўқув режаси ва ўқув амалиёт дастурларига кўра таълим жараёнининг 40 фоизи назарий, 60 фоизи амалий қисмдан иборат бўлади. Назарий машғулотлар тегишли давлат таълим муассасасида, амалий қисми эса давлат суд-экспертиза муассасасида ўтказилади.
Шу билан бирга, нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларни адолатли ва холис кўриб чиқиш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
10:06
E-ekspertiza орқали суд экспертизаси бўйича ҳужжат алмашинуви йўлга қўйилади
14:04 / 20.02.2026
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
11:57 / 13.02.2026