Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазо муддатини ўтаган ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси йўлга қўйилади
Бундай ёшлар 8-12 ойлик интенсив курсларда дастурлаш, веб-дизайн, компьютер муҳандислиги, бошқа касблар ва хорижий тилларга ўқитилиб, даромадли ишга эга бўлади.
Тошкентдаги «Кўксарой» қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим экани таъкидланди.
Бунинг учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси бошланади. Бундай ёшлар 8-12 ойлик интенсив курсларда дастурлаш, веб-дизайн, компьютер муҳандислиги, бошқа касблар ва хорижий тилларга ўқитилиб, даромадли ишга эга бўлади.
Мазкур тизим 1 июндан Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида, келаси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилинади.
Мавзуга оид
11:59 / 15.06.2026
“Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилди. Маҳкумларга IT ва хорижий тиллар ўргатилади
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
10:40 / 21.01.2026
Туркияда қамоқдаги ўзбеклар билан консуллик суҳбати ўтказилди
09:57 / 14.01.2026